Ссылки доступа

Қирғизистонда Интернет уч баравар қимматлашди


Қозоғистонда провайдерлар Қирғизистондаги Интернет учун тарифларни 1,5-3 баравар оширишди. Бу тўғрисида ҚР алоқа операторлари Ассоциациясида хабар қилишди. Қозоғистон провайдерлари кутилаётган нархларнинг ошиши тўғрисида огоҳлантиришган, бироқ бундай нарх сиёсатининг сабаблари тўғрисида ҳеч нима дейишмаган.

Шу боис Ахборот технологиялари ва алоқа Давлат Қўмитаси Қозоғистонга тарифларнинг оширилиши сабабларини тушунтириб бериш тўғрисида хат жўнатган. Маҳкама матбуот котиби Назира Турдалиева гапига қараганда , нима бўлганда ҳам қирғиз томони қозоқ провайдерларининг нарх сиёсатига таъсир қила олмайди.

IT-соҳасидаги эксперт Азамат Аттокуров тарифларнинг оширилиши - сиёсий ечимлигига ишончи комил. У вазиятга мамлакатнинг олий раҳбарияти аралашмоғи лозим деб ҳисоблайди. «Тарифларнинг оширилишини Қирғизистоннинг ахборот хавфсизлигига уюштирилган ҳужум деб аташ мумкин. Интернет бизга ҳаводай зарур. Ҳаттоки провайдерлар бирлашса ҳам, улар бу масалани мустақил ечишга кучлари етмайди», - деб қўшиб қўйди у.

Интернет-трафикнинг 90% ини Қирғизистон қўшни Қозоғистондан олади , у эса ўз навбатида Россиядан етказилади. Агар Қозоғистон нархларни кўриб чиқмаса, Қирғизистонда Хитойдаги арзонроқ бўлган Итернетга талаб ошиб кетади. Бироқ, Азамат Аттокуров сўзларига қараганда , хитой Интернетининг сифати қозоқларникига нисбатан анча паст.

Расмий маълумотларга кўра, Қирғизистондаги фаол Интернет фойдаланувчилари сони 2015 йилда 4 миллион 750 мингдан ошиб кетган. Тармоққа мамлакат аҳолисининг 79% га яқини кира олади.

XS
SM
MD
LG