Ссылки доступа

Арманистон бош вазири истеъфога кетишини эълон қилди


Арманистон бош вазири Овик Абрамян жиддий иқтисодий пасайиш ва онда-сонда бўлиб турган ғалаёнлар туфайли истеъфога чиқишга қарор қилган.

«Биз ҳаммасини янгитдан бошлашимиз зарур. Биз келажак ҳақида ўйлаб янги ҳукуматни шакллантиришимиз керак бўлади", ғ деди Абрамян пайшанба куни вазирлар маҳкамасининг мажлисида.

Бир неча хафта аввал Арманистон президенти Серж Саргсян "миллий келишув" ҳукуматини шакллантириш нияти ҳақида баёнот билан чиққан эди.

Абрамян икки йил олдин бош вазир этиб тайинланган эди. Ўтган йили мамлакат иқтисодининг кескин пасайиши кузатилган. Унинг раҳбарлик даври Тоғли Қорабоғда зўравонликнинг янгитдан юзага чиқиши ва қуролланган гуруҳ томонидан Еревандаги полиция биносининг босиб олинишига тўғри келди.

Арманистон ОАВнинг хабарларига кўра, аввал Арманистоннинг газ-транспорт компаниясини бошқарган ва Ереван мэри бўлиб ишлаган технократ Карен Карапетян бош вазир лавозимига тайинланиши мумкин.

XS
SM
MD
LG