Ссылки доступа

Қирғизистонда Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари ҳар икки йилда бир ўтказилади


Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари Қирғизистонда ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган бўлди. Бу тўғрисида Чўлпон-Отада бўлиб ўтган конференцияда президент аппаратининг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Сапар Исоқов хабар қилди.

Унинг гапига қараганда, ўйинлар аъло даражада ўтди, улар бутун дунёга ёритилди. Қирғизистоннинг янги томонлари кашф этилди.

Аввал кейинги ўйинларни ўтказиш ҳуқуқи бошқа мамлакатга, хусусан Туркия ёки Қозоғистонга топширилади деб тахмин қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Иссиқ-Кўл вилоятида 3 сентябрда бошланган Иккинчи Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари бугун якунланади. Мусобақалар дастуридан 23 та спорт турлари жой олган бўлиб, уларда жаҳоннинг 63 та мамлакатидан 1000 атрофидаги спортчилар иштирок этишди.

Чўлпон-Ота шаҳрининг отчопарида 8 сентябрда Ўйинларнинг тантанали ёпилиш маросими ва эстрада юлдузлари иштирокидаги концерт бўлиб ўтди.

Биринчи бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари 2014 йилнинг сентябр ойида бўлиб ўтган эди.

XS
SM
MD
LG