Ссылки доступа

Тожикистон мустақиллигининг 25 йиллигини нишонламоқда


Душанбеда байрам тадбирлари 8 сентябрдаёқ бошланган эди. Бош майдонда ҳарбий парад бўлиб ўтди. Унда 16 мингдан зиёд тожик ҳарбий хизматчилари, шу жумладан хотин-ҳарбийлар, шунингдек куч ишлатадиган органларининг ходимлари иштирок этдилар.

Қуроллли кучлар бош қўмандони бўлган Президент Эмомали Рахмон, ҳарбий кўрик бошланишидан олдин ўзининг қисқа нутқида ҳарбий хизматчиларни Ватанига садоқат билан хизмат қилишга даъват этди. Парад ҳарбий техника ва авиациясиз бўлиб ўтди.

Мамлакат мустақиллигининг 25-йиллигига бағишланган тадбирлар мамлакатнинг барча туманларида бўлиб ўтмоқда. Тожикистон маданият вазирлигининг маданият бошқармаси хабарига кўра, жума куни, 9 сентябрда ўн минглаб ўқувчилар ва давлат хизматчилари фуқаролик паради сифатида Душанбе марказидан ўтишади.

Шунингдек ватанпарварлик намойиши ва кенг кўламли театрлаштирилган томошанинг ўтказилиши белгиланган.

XS
SM
MD
LG