Ссылки доступа

Карим Масимов бош вазир курсисини МХҚ бошлиғи лавозимига алмаштирди


Бугунги кунгача Қозоғистон Бош вазири лавозимини эгаллаб келган Карим Масимов Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) раиси бўлди.

Бош вазир мажбуриятлари вақтинча Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Боқитжон Сагинтаевга юклатилди. Бу тўғрисидаги Президент Фармони Акорда сайтида нашр қилинган.

«Қозоғистон Республикаси Ҳукуматига ҳукуматнинг янги таркиби эълон қилинмагунча ўз мажбуриятларини бажариш топширилсин», — дейилган пайшанба, 8 сентябр куни имзоланган бу Фармонда. Фармон имзоланган кундан бошлаб кучга кирган.

Бу жой ўзгартириш Остонада Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев раислигида ўтадиган ҳукуматнинг режалаштирилаётган кенгайтирилган мажлисига бир кун қолганда амалга оширилди.

Масимов биринчи бор ҳукуматни 2007 йилдан бошқара бошлади ва бу лавозимда 2012 йилгача ишлади. 2012 йилдан 2014 йилгача Қозоғистон президенти маъмуриятининг раҳбари лавозимини эгаллаб келди. 2014 йил апрелида Масимов яна бош вазир этиб тайинланди.

XS
SM
MD
LG