Ссылки доступа

Суриядаги ўнлаб ёрдам гуруҳлари БМТ билан ҳамкорликни тўхтатишди


Суриядаги ўнлаб ёрдам гуруҳлари БМТнинг қатор агентликлари ва ҳамкорлари президент Башар Асад режими таъсири остида эканлигини айтиб, улар билан ҳамкорликни тўхтатганликларини эълон қилишган.

БМТнинг инсонпарварлик масалаларини мувофиқлаштириш бошқармасига юборилган мактубни ҳаммаси бўлиб 73 гуруҳ вакиллари имзолашган. Улар БМТ агентликларининг Суриядаги фаолиятини ҳам тафтиш қилишни талаб қилишган.

Буларнинг орасида "Сурия фуқаролик мудофааси" номли Сурия-Америка тиббиёт жамияти ҳам бўлиб, у “Оқ каскалар” номи билан ҳам машҳур ва исёнчилар назорати остидаги ҳудудларда фаолият олиб боришади. БМТ вакили Стефан Дуярич ушбу ташкилотнинг баъзи агентликлари Сурия режими билан яқиндан ҳамкорлик қилади деган айбловларни инкор этган.

Айни пайтда, Сурия ҳукумати харбий кучлари ва уларнинг харбий иттифоқдошлари Алеппода исёнчилар ушлаб турган янги ҳудудларни қайтариб олишга муваффақ бўлишган ва шаҳарни қамал қилиш чораларини кучайтиришган. Олти йилдан буён давом этаётган Суриядаги урушда камида 290 минг киши халок бўлган. Можарони тугатиш борасидаги халқаро уринишлар самарасиз қолмоқда.

XS
SM
MD
LG