Ссылки доступа

Францияда «радикаллашган» уч аёл ҳибсга олинган


Франция ҳукумати зўравонлик амалиётини тайёрлашда гумон қилинган «радикаллашган» уч аёл қўлга олинганлигини эълон қилди.

Ҳибсга олишлар газ тўлдирилган канистрлар ортилган автомобилнинг Париждаги Notre Dame De Paris ибодатхонаси ёнида топилиши билан боғлиқ..

«39, 23 ва 19 лет ёшдаги бу аёллар мутаассиблар бўлиб, яқин вақт ичида зўравонлик амалиётини режалаштирганликлари эҳтимолга жуда яқин бўлган», - деди Франция ички ишлар вазири Бернар Казнев ўзининг телевидение орқали қилган баёнотида.

Гумондаги аёллардан бири ҳибсга олиш чоғида полиция ходимига пичоқ урганидан кейин ўқотар қуролдан яраланган, деди министр. Аввалроқ Франция президенти Франсуа Олланд сўнги кунларда мамлакатда бир хужумнинг олди олинди деган эди, лекин тафсилотларини ошкор қилмаган.

Исломчиларнинг бир неча қирғинбарот ҳужумлари боис Францияда террористик хавф даражаси жуда ҳам юқори даражада дейилади. Парижда уюштирилган ўтган йилги хужумларда 130 киши халок бўлган.

XS
SM
MD
LG