Ссылки доступа

Мирзиёев: Ўзбекистон ташқи сиёсатида асосий йўналиш Марказий Осиё бўлади


Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатидаги асосий йўналиш, мамлакатнинг миллий манфаатлари боғланган Марказий Осиёдир. Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев парламентнинг қонунчилик палатаси ва Сенат қўшма мажлисида шундай деди.

«Биз ўзимизнинг яқин қўшниларимиз бўлмиш Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга нисбатан очиқ, дўстона ва прагматик сиёсатга ўзгармасдан содиқ қоламиз», - деди у.

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида бирламчи эътибор МДҲ давлатлари билан алоқаларни ривожлантириш ва энг аввало Россия Федерацияси билан дўстона алоқаларни изчил ва ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилган бўлади, деб қўшиб қўйди Мирзиёев.

Унга кўра, АҚШ билан ҳар томонлама манфаатли ва конструктив ҳамкорликни ривожлантиришга ҳам бирламчи эътибор берилади. Ўзбекистон келажакда иқтисод, инвестиция, фан ва технология, таълим, соғлиқни сақлаш ва туризм соҳаларида Хитой, Япония, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатлар билан ҳам ҳар томонлама стратегик ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашдан манфаатдор, деди у.

«Олдин бўлгани каби мамлакатимизнинг позицияси қатъий - булар ҳеч қанақа ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилмаслик, чет мамлакатларнинг ҳарбий ва бошқа баъзаларини Ўзбекистон ҳудудига жойлаштирмаслик, ҳамда ўз ҳарбий кучларимизни бошқа мамлакат ҳудудига жойлаштирмаслик», – деди Мирзиёев.

XS
SM
MD
LG