Ссылки доступа

Унгартепа: Ўзбекистон Қирғизистонга қўлга олинган станция ходимларини топширди


Ўзбекистон Қирғизистон чегарачиларига Унгартепа ҳудудида жойлашган радиорелели станциянинг тўртта ходимини топширди. Қирғизистонга станция ходимларини топшириш тўғрисидаги қарор музокаралар натижасида юзага келди. Озод этилганлардан биттаси уларга яхши муносабатда бўлишганлигини айтди.

Музокараларда вилоят бошқармасининг бошлиғи ва Давлат чегара хизматининг туман бўлими бошлиги, шунингдек Жалолобод вилояти ИИБ бошлиғи иштирок этишди.

Жалолобод вилояти ИИБ бошлиғи Женишбек Жоробеков хабар беришича, Ўзбекистон радиорелели станциянинг тўртта ходимини озод қилаётганида ҳеч қандай шарт қўймаган.Унинг сўзларига қараганда, қолган барча масалаларни ҳукуматлараро комиссия ҳал қилади.

- Президент, ҳукумат ва тегишли вазирликлар томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида,шунингдек ҳукуматлараро келишувга биноан Ўзбекистон бизнинг фуқароларни озод этди. Дастлабки ахборотга кўра, РРС ходимларига нисбатан чегарани ноқонуний кесиб ўтиш борасида жиноий иш қўзғатилган, жарима белгиланган. Суд қарор чиқарди, шундан кейин улар бизга топширилди. Биз станция ходимларини кўздан кечирдик. Уларнинг аҳволи жойида.

Эслатиб ўтамиз, 22 августда чегаранинг келишилмаган участкасида ретранслятор ўрнатилган жой яқинида, Унгартепада МИ-8 вертолетидан 7 га яқин Ўзбекистон ИИВ ходимлари тушиб қолдилар. 24 августда Чегара хизмати Унгартепадаги радиорелели станциянинг тўртта ходимини Ўзбекистоннинг Янгиқўрғон ТИИБ га олиб кетишганини хабар қилган. Ўз ҳаракатларини улар қирғизлар Ўзбекистон ҳудудида ноқонуний ҳолда бўлишгани билан тушунтиришди. ​

XS
SM
MD
LG