Ссылки доступа

КХДР энг қудратли ядро ҳарбий зарядининг синовини амалга оширди


Шимолий Корея жума куни ҳисоб бўйича бешинчи ва энг қудратли ядро синовини амалга оширди, деб хабар қилади расмий Жанубий Корея вакиллари. Магнитудаси 5,3 балл бўлган сейсмик фаоллик аввалги тўррта синовлар амалга оширилган ўша ҳудудда қайд қилинган.

Жанубий Корея президенти Пак Кын Хе айтганича, ядро қуролининг синови БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциясини қўпол бузилиши бўлиб хизмат қилади. Бу ҳодиса Пхеньянга қарши санкциялар қўйишнинг қатъийлашишига ва Пхеньянни бундан кейинги изоляциясига олиб келади: "Шунга ўхшаш проврокациялар фақатгина Шимолий Корея режимининг ўз-ўзини вайрон қилишга қаратилган ҳаракатларини тезлаштиради ". Жанубий Корея президенти Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ынни “мутаассиб ва масъулиятсиз” одам деб атади.

Жума кунги синовнинг қуввати – 10 килотоннани ташкил этди. Бу аввалги портлашларнинг қувватидан деярли икки баравар кўп. Хиросимани яксон қилган атом бомбаси портлашининг қуввати 15 килотоннани ташкил этганди.

Япония бош вазири Синдзо Абэнин гапларига қараганда, агар ядро синови факти тасдиқланса, Пхеньяннинг ҳаракатлари умуман номақбул бўлади.

Қўшма Штатлар ва Япония ҳаводан намуна олиш ва синов ҳудуди атрофидаги радиация даражасини текшириш учун ўз разведкачи-самолетларини Шимолий Корея қирғоқларига жўнатишди.

XS
SM
MD
LG