Ссылки доступа

Тошкентда врачлар пахта теришдан пул тўлаб қутулишяпти


Тошкентда жойлашган республика нейрохирургия илмий маркази ходимлари бу йил пахта теримига чиқмайди. Тиббий корхона жамоаси киши бошига ўз ҳисобларидан 200,000 сўмдан (31$) пул тўлаб, пахта теримида қатнашмасликка қарор қилган.

«Бизда тиббий ходимлар етишмайди, касаллар эса жуда кўп, уларнинг даволанишини «кейинроққа» қолдириб бўлмайди. Пулни ҳамма топширди, хаттоки ойлик маоши 350,000-400,000 сўм ($55-62)дан ошмайдиган санитаркалар ҳам. Клиникада ҳаммаси бўлиб 500га яқин одам ишлайди. Бизга айтишларича, тўпланган пулларни биз туман маъмурияти вакилига беришимиз керак, ва улар бизнинг ўрнимизга пахта териши керак бўлганлар билан ўзлари келишар эканлар», – дейди тиббиёт маркази ходимларидан бири.

У яна айтдики, ҳеч ким пахта кампаниясига ўз ҳисобидан ҳисса қўшишни истамайди, лекин уларда бошқа чора йўқ. Врачларнинг эътирозларига ҳеч ким қулоқ солмайди, лекин пахта теришда иштирок этишдан бош тортиш ҳақида оғиз очишлари захотиёқ турли қўрқитиш ва таҳдидлар бошланади.

Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, ушбу марказ жамоаси учун мажбурий пахта кампаниясида иштирок этмаслик нарҳи 100 миллион сўм ($15.600). Хусусий бизнесни ҳисобга олмаганда, мамлакатда минглаб бундай жамоалар бор.

XS
SM
MD
LG