Ссылки доступа

Карен Карапетян расман Арманистон бош вазири этиб тайинланди


Арманистон Президенти Серж Саргсян фармонига биноан Карен Карапетян мамлакат бош вазири этиб тайинланган. Фармон матни давлат раҳбарининг расмий сайтига қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, бош вазир лавозимига Ереваннинг собиқ мэри, Карен Карапетян, номзоди Арманистонда ҳукмдор Республика партияси ижроия кенгашининг 8 сенябр кунги йиғилишида тасдиқланган эди.

Аввалроқ эса эндиликда собиқ бош вазир Овик Абрамян истеъфога чиқиб, мамлакат президентига янги ҳукуматни тузиш имконини бераётганлигини айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, полициянинг Еревандаги патрул-пост полкини босиб олиш воқеалари ортидан, жамиятнинг турли табақалари вакиллари олдида 1 август куни чиқиш қилган президент Серж Саргсян миллий келишув ҳукумати тузиш ҳақида гапирган эди.

XS
SM
MD
LG