Ссылки доступа

Бишкекда Конституцияни ўзгартиришга қарши қурултой ва форум бўлади


Октябр ойининг бошларида муҳолифат Бишкекда иккита тадбир ўтказишни режалаштиряпти. Булар Конституцияни ўзгартиришга қарши қурултой ва фуқаролар форуми. Бу ҳақда парламентнинг собиқ депутати ва тадбирларни уюштирувчилардан бири Равшан Жээнбеков айтган.

Унга кўра, бу мажлисларда муҳолифат ва фуқаро уюшмалари кучлари вакиллари мамлакат раҳбариятига Конституцияни ўзгартириш режасидан қайтишини сўраб мурожаат қилишади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 29 июлида парламентнинг 6 фракциясидан 5таси Конституцияни ўзгартириш мақсадида референдум ўтказиш ташаббуси билан чиқишган эди. Бош қомуснинг янги лойиҳаси муҳокама учун оммага ҳавола этилган.

Раҳбарият референдумни кузда бўладиган маҳаллий кенгашларга сайловлар билан бир вақтда ўтказишни таклиф қилган эди. Муҳолифат эса Конституцияни ўзгартиришга қарши.

XS
SM
MD
LG