Ссылки доступа

Тарихий масжидга Ислом Каримов номи берилди


Тошкентда «Жўрабек» номли тарихий масжидни бузиб ташлаб, ўрнига Ислом Каримов номи билан аталадиган "алюкобонд масжид" қуришди.

Тошкентлик генерал Жўрабек томонидан 1897 йилда қурилган ва тарихий ёдгорликлар рўйхатига киритилган "Жўрабек" масжидига Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов номи берилганлиги ҳақидаги янгиликни унинг кенжа қизи, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили, Лола Каримова-Тилляева хабар қилди.

Каримова-Тилляеванинг айтишича, масжидни қайта қуриш ишлари унинг ўзи ва турмуш ўртоғи Тимур Тилляев томонидан молиялаштирилган. Ижтимоий тармоқларда ёзишича, қурилиш ишлари бошланганда бу тарихий масжид қачондир вақт келиб ўз отасининг номи билан аталиши унинг ҳаёлига ҳам келмаган.

«Диний уламолар ва кенг жамоатчилик таклифига биноан, масжидни Ўзбекистоннинг биринчи президенти, отам Ислом Каримов хотирасига бағишлаб "Ислом ота" даб номлашга қарор қилинди», – деб ёзган Лола Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқларда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 2 сентябр куни инсультдан вафот этди. У 78 ёшда эди. Каримов ўзи туғилиб ўсган Самарқандда 3 сентябр куни дафн этилди.

XS
SM
MD
LG