Ссылки доступа

Дарига Назарбоева сенат депутати этиб тайинланди


Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг катта қизи Дарига Назарбоева парламент сенатининг депутати бўлди. Президентнинг уни бу янги лавозимга тайинланиши ҳақидаги буйруғи кеча бош вазир алмашганидан ва хукумат ичида бир неча ўринлар алмашганидан сўнг эълон қилинди.

Олдинги ҳукуматда Дарига Назарбоева 2015 йилнинг сентябридан буён бош вазир ўринбосари лавозимида эди. Унгача парламент Мажлиси раисининг ўринбосари бўлган.

9 сентябр куни бош вазир Карим Масимов истеъфога чиқарилиб, Миллий Хавфсизлик Қўмитаси раиси этиб тайинланган. Янги бош вазир этиб аввал бош вазир ўринбосари бўлиб ишлаган Бакитжан Сагинтаев тайинланган.

XS
SM
MD
LG