Ссылки доступа

Туркия АҚШ дан Гюленни қамоққа олишни расман илтимос қилди


Туркия Вашингтонга АҚШ да истиқомат қилувчи дин тарғиботчиси Фатҳуллоҳ Гюленни қамоққа олиш тўғрисида расмий илтимоснома йўллади. Анқара уни 15 июлдаги ҳарбий тўнтаришни амалга оширишга уринишда айбламоқда.

Туркия ҳукумати Гюлен тарафдорларини ҳозирги ҳокимиятни ағдариш мақсадида уюштирилган фитнада айбдор деб ҳисоблайди. Ислом дини тарғиботчисини топшириш тўғрисидаги масала сентябр бошларида Хитойда бўлиб ўтган “Катта йигирматалик” учрашувида Туркия ва АҚШ президентлари Реджеп Эрдуғон ва Барак Обама ўртасида муҳокама қилинган.

Америка маъмуриятининг расмий вакили журналистларга Обама Эрдуғон билан учрашув вақтида “масаланинг сиёсий эмас, балки ҳуқуқий йўл билан ечилиши лозимлиги” ни талаб қилиб туриб олганлигини хабар қилди.

Аввал Туркия бир неча бор АҚШ ни Гюленни тутиб беришга чақирган.Туркия шаҳарларида ана шу талабни қўллаб-қуватлаб оммавий намойишлар бўлиб ўтган эди. Фатҳуллоҳ Гюлен америка телеканалларига берган интервьюсида президент Реджеп Эрдуғон ҳукуматини ағдаришга уринишда алоқаси борлиги бўйича барча айбловларни бир неча бор инкор қилган.

XS
SM
MD
LG