Ссылки доступа

Амнистия қилинган шахс икки соатдан кейин яна қамоққа тушди


Тожикистон ички ишлар вазирлиги амнистияга кўра колониядан озод қилинганидан кейин икки соат ўтгач яна жиноят содир этган ва ушлаб олинган шахс тўғрисида хабар қилди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати вакили айтдики, 59 ёшли Абдуқаим Уроқов ўтган ҳафтада Явон туманидаги озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган, бироқ яна қора курсига ўтирган. У озод қилинганидан кейин фуқаро Мусаввара Акбаровадан 360 сомони ва мобил телефонни ўғирлаган.

Тожикистон мустақиллигиниг 25-йиллиги шарафига амнистия тўғрисидаги қонун қабул қилиниб, унга кўра 12 мингдан зиёд гумондорлар ва судланганлар жазони ижро этишдан озод қилинган эди.

XS
SM
MD
LG