Ссылки доступа

Пентагон: ИШИД ўзининг бош ташвиқотчисидан айрилди


Пентагон "Исломий давлат" экстремист гуруҳининг матбуот котиби Абу Муҳаммад ал-Адноний Американинг Суриядаги ҳаво хужуми натижасида йўқ қилинганини тасдиқлади.

«ИШИДнинг бош ташвиқотчиси, ёлловчи ва хориждаги террористик амалиётларнинг архитектори Суриянинг Эл-Баба яқинида йўқ қилинди», — дея баёнот берди Пентагон матбуот котиби Питер Кук.

Унга кўра, Аднонийнинг ўлими гуруҳ фаолиятини қийинлаштиради, чунки у турли мамлакатларда фуқаро объектларига якка тартибда хужум уюштириш ишларида асосий ролни бажарарди.

Ҳаво хужуми Американинг учувчисиз бошқариладиган Predator учиш ускунаси орқали 30 августда амалга оширилган. Ундан отилган Hellfire номли ракета Адноний ўтирган автомашинани бориб урган.

Адноний ИДнинг матбуот котиби бўлиб, ўтган йили амалга оширилган бир нечта хужумларда муҳим ролни бажарган. Париж, Брюссел, Истамбул ва Бангладешдаги хужумлар шулар жумласидан. Расмийларнинг хабарларига кўра, у Россия ҳаво лайнерининг Синай ярим оролида қулаб тушишига ҳам алоқадор.

XS
SM
MD
LG