Ссылки доступа

Бишкекда МДҲ саммитини 3 мингдан зиёд милиционерлар қўриқлайди


Бишкекда бўладиган МДҲ саммити даврида жамоат тартибини 3 мингдан ортиқ милиция ходимлари таъминлайди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ хабар берди.

Делегация аъзоларини олиб юриш йўллари, тадбирларни ўтказиш жойлари ва меҳмонларнинг турар жойлари қаттиқ назорат остига олинган. Одамлар ҳаёти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган объектларни қўриқлаш учун ҳам қўшимча чоралар кўрилган.

ИИВ яна айтдики, 15-17 сентябр кунлари Бишкек ва Чуй вилоятларининг баъзи кўчаларида ва "Манас" аэропортига элтувчи трассада транспорт харакати вақтинчалик чекланади.

МДҲ саммити 16-17 сентябр кунлари президентлар иштирокида Бишкекда ўтади.

XS
SM
MD
LG