Ссылки доступа

Остонада "пиво қироли"ни ҳокимиятни қўлга олиш ҳаракати учун судлашмоқда


Маҳаллий ахборот агентликлари хабарига кўра, Остонада зўравонлик билан ҳокимият тепасига келишга уринишда айбланаётган машҳур тадбиркор Тохтар Тулешов устидан суд ишининг асосий жараёни бошланди.

Жараён жиноий ишлар бўйича махсуслаштирилган туманлараро ҳарбий судда ёпиқ тарзда бўлиб ўтмоқда. Тулешовга 16 та модда бўйича айб қўйилган, шу жумладан “Ҳокимиятни қўлга олишга ёки сақлаб қолишга даъват қилиш” моддаси бўйича.

Тохтар Тулешов, «Шымкентпиво» компаниясининг эгаси, аввал январ ойи охирида жиноятларни содир этишда гумон қилинганлиги учун ушланган эди. Уни жиноий гуруҳни молиялаштиришда, гиёҳванд моддаларни ноқонуний ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сотиб олиш, сақлаш ва ҳоказоларда айблашмоқда.

Тармоқда Тулешовнинг “самимий тавба қилганлиги” тўғрисидаги қўлёзма матнларнинг фотонусхалари пайдо бўлди. Тулешовга нисбатан қўзғатилган иш 29 августда ҳарбий судга оширилган. Жиноий иш 300 томдан иборат бўлиб, иш бўйича юздан ортиқ одам гувоҳ сифатида ўтмоқда.

Судгача бўлган тергов давомида 13 та судланганга нисбатан қамоққа олиш шаклидаги олдини олиш чораси кўрилган.

XS
SM
MD
LG