Ссылки доступа

Ўзбек-Қирғиз чегарасида кўмиб қўйилган наркотиклар топилган


Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари Қирғизистон билан чегарадош бўлган Андижон вилояти ҳудудида кўмиб қўйилган 20 кг дан ортиқ наркотик моддаларни топишган, дея хабар берди ОАВ вилоят милицияси сўзларига таянган холда.

Наркотик моддалар хусусий хўжаликлардан бирига тегишли омборнинг ертўласидан топилган. Экспресс-анализ натижаси аниқлашича пакетларда 10,2 кг героин ва 11,3 кг опиум бўлган. Ушбу иш юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ишлари олиб бориляпти.

Мамлакат вазирлар маҳкамаси қошидаги наркотикларни назорат қилиш миллий ахборот аналитик марказига кўра, Ўзбекистонда 2012-2015 йилларда яширин жойлардан наркотиклар топиш холатлари деярли икки баробар ошган бўлиб, 194 кг ни ташкил этади.

Марказнинг хабарига кўра, Ўзбекистон давлат чегараларини мустаҳкамлаш борасида олиб борилган ишлар натижасида наркобизнес билан шуғулланувчилар сўнги уч-тўрт йил мобайнида наркотик транзити учун ҳилват-яширин жойлардан фойдаланишни кучайтирганлар.

Наркотиклар ташишнинг энг тарқалган (қўлга тушган наркотикларнинг 80%) турларидан бири Афғонистон ва Тожикистондан келувчи юк поездларининг яширин жойларидир. Чегара ҳудудларидаги яширин жойлар ҳам шулар жумласидан. Ўтган йили бундай жойлардан 50таси топилган.

XS
SM
MD
LG