Ссылки доступа

Ироқда Исломий давлатнинг кимёвий қурол ишлаб чиқариш макони йўқ қилинди


Пентагон хабар қилишича, Америка ҲҲК (ҳарбий ҳаво кучлари) “Ислом давлати” томонидан кимёвий қурол ишлаб чиқаришга мослаштирилган собиқ фармацевтика корхонасининг бинолари комплексини бомбардимон қилиб, Ироқда “сезиларли бўлган кимёвий таҳдид”ни бартараф этишган.

Объект ироқнинг Мосул шаҳри яқинида жойлашган эди.

АҚШ Қуролли Кучларининг Ироқдаги Марказий қўмондонлигидаги ҲҲК қўмондони генерал-лейтенант Джеффри Хэрриджин сешанба куни журналистларга маълум қилишича, ИД томонидан тахминан хлор ва иприт асосида кимёвий қурол ишлаб чиқаришга мослаштирилган объект асосий нишон бўлган. Аввал БМТ томонидан ўтказилган текширувда ИД Сурияда иприт қўллаганлигини тасдиқлади.

Хэрриджин сўзларига қараганда, 12 сентябрда амалга оширилган авиазарбалар кенг кўламли ва яхши режалаштирилган амалиёт бўлган ва унда 12 та бомбардимончи самолёт ва ҳужумчи самолётлар қатнашган бўлиб, амалиётлар якунига кўра 50 дан ортиқ нишонлар йўқ қилинган.

Хэрриджин бу миссия ИД нинг кучайиб бориш асосий манбаларини йўқ қилиш, Ироқдаги ва Суриядаги ҳарбий таҳдид сифатидаги ана шу гуруҳнинг фаолият кўрсатишига чек қўйиш мақсадида унинг раҳбарларини бартараф этиш борасидаги янада кенг кўламли ҳаракатлар доирасида ўтказилган эди, деб қўшиб қўйди.

XS
SM
MD
LG