Ссылки доступа

Росавиация «Туркменховаеллары»га хизмат кўрсатишни тўхтатди


Turkmenistan -- Passenger plane of Turkmenistan airlines, undated

Turkmenistan -- Passenger plane of Turkmenistan airlines, undated

Росавиация «Туркменховаеллары»нинг қарзлари туфайли унга Россия ҳудудида хизмат кўрсатишни тўхтатган. Бу ҳақдаги хабар Росавиациянинг расмий сайтига қўйилган.

Росавиациянинг хабарига кўра, Туркман авиакомпанияси 2016 йилда унинг самолетларига "Россия Федерациясида ҳаво транспортларига хизмат кўрсатиш давлат корпорацияси" томонидан кўрсатилган аеронавигация хизматлари учун чўзилиб кетган қарзларини тўлашни бир неча марта ваъда қилган эди.

Тўлов мажбуриятлири белгиланган муддат ичида бажарилмаган. Ҳозирга келиб авиакомпаниянинг умумий қарзи $220 мингга етган. Росавиация ушбу муаммонинг хал этилишига умид билдириб, қарз тўлангандан кейин барча чекловлар олиб ташланишини айтган.

«Туркменховаеллары» авиакомпаниясининг самолетлари Россия ҳаво ҳудуди орқали Ашхободдан Москвага ва Санкт-Петербургга, ҳамда транзит билан Минск, Бирмингем ва Лондонга учади.

XS
SM
MD
LG