Ссылки доступа

Сафар Исоқов МДҲ саммитига кимлар келиши тўғрисида гапириб берди


16 сентябрда Бишкекда МДҲга аъзо давлатлари раҳбарларининг юбилей – 25-саммити бўлиб ўтади. Журналистлар билан бўлган учрашувда президент аппаратининг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи ўринбосари Сафар Исоқов саммитда қайси мамлакатлар иштирок этиши ва улардан кимлар вакил бўлиши тўғрисида гапириб берди.

Чунончи, Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Россия ва Тожикистон номидан давлат раҳбарлари қатнашади. Молдовадан мамлакат бош вазирининг келиши кутилмоқда. Ўзбекистон номидан ТИВ раҳбари, Туркманистондан – вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари, Украинадан – Қирғизистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчи қатнашишади. Бундан ташқари саммит ишида МДҲ ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев иштирок этади.

Исоқов гапига кўра, Молдовада президент сайловлари кутилмоқда, шу боис давлат раҳбари саммитда қатнаша олмайди. Шунингдек Олмосбек Отамбоев билан телефон суҳбати чоғида Туркманистон президенти “конституциявий ислоҳот билан боғлиқ бўлган муҳим сиёсий тадбирлар” тўғрисида хабар қилди, шунинг учун мамлакат номидан ҳукумат раиси ўринбосари иштирок этади.

У шунингдек фақат Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг келиши асло бу мамлакат билан алоқаларнинг ёмонлашганидан далолат бермайди деб таъкидлади. «Бу Ўзбекистон ичидаги муайян вазият – президент сайловига тайёргарлик билан боғлиқ. Кеча икки мамлакат бош вазирлари ўртасида жуда илиқ суҳбат бўлиб ўтган», - деб айтди Исоқов.

XS
SM
MD
LG