Ссылки доступа

АҚШ ва Россия Суриядаги сулҳни чўздириш борасида келишиб олишди


Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Джон Керри мамлакатдаги гуманитар тангликни енгиллатиш мақсадида Суриядаги сулҳни яна 48 соатга чўзиш борасида келишиб олишди.

Айрим тўқнашувлар тўғрисидаги хабарларга қарамай, ўт очишни тўхтатиш режимига умуман олганда риоя қилинмоқда, зўравонлик даражаси сезиларли даражада камайди, деб хабар қилади Давлат департаменти вакили Марк Тоунер.

Россиянинг ташқи сиёсий маҳкамаси маълумотларига қараганда, Керри билан бўлиб ўтган телефон суҳбатида Лавров АҚШ ёрдам бераётган Cуриялик мўътадил оппозиция кучларини “Жабат ан-Нусра” гуруҳидаги Исломчилар отрядидан ажратиб қўйиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Чоршанба кунининг ўзида БМТ бош котиби Пан Ги Мун АҚШ ва Россияни Сурияликларга шошилинч гуманитар ёрдамни етказиб беришни енгиллатиб беришга яна даъват этди.

9 сентябрда Женевадаги музокараларда АҚШ ва Россия Суриядаги сулҳ борасида келишиб олишган ва бу сулҳ 12 сентябрдан амал қила бошлаган эди.

XS
SM
MD
LG