Ссылки доступа

Покистондаги поездлар тўқнашувида 150 дан ортиқ одам жабрланган


Покистонда икки поезд тўқнашиб кетиши натижасида олти киши дунёдан кўб юмиб, 150 таси жабрланган.

Фожиа Мутан шаҳридаги бир туманда 15 сентябр куни эрталаб юз берган, деб хабар беради korrespondent.net, маҳаллий Geo TV телеканалига таянган холда.

Воқеа Пешавордан Карачига кетаётган Awami Express тезюрар поезд билан содир бўлган. У, жадвалига кўра, фожиа вақтида темир йўлда бўлиши керак эмас эди.

Телеканал хабарига кўра, тўқнашув натижасида тезюрар поезднинг тўртта вагони рельслардан чиқиб кетган.

XS
SM
MD
LG