Ссылки доступа

Қозоғистон Россиядан ҳарбий-транспорт самолетларини сотиб олмоқчи


Остона Россиядан “умумдавлат эҳтиёжлари” учун катта юк кўтариш қобилиятига эга бўлган иккита ҳарбий-транспорт самолётини сотиб олишни режалаштирган, деб хабар қилади Қозоғистон мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

«Ҳозирги вақтда “Казспецэкспорт” давлат корхонаси томонидан Россия томонининг вакиллари билан ИЛ-76МД-90А ҳарбий-транспорт самолётларини етказиб бериш лойиҳасини келишиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда», — дейилади чоршанба куни тарқатилган матбуот хизмати хабарида.

Ил-76МД-90А самолёти Ил-76 самолётининг модернизациялашган модели ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG