Ссылки доступа

Тожикистонда Кушонлар даврига мансуб қадимий шаҳар топилди (видео)


Қадимки Кушон давлати даврига тегишли шаҳарча яқинида қазиш ишларини олиб бораётган Тожикистон миллий музейи археологлари сўнги икки хафта ичида ўша даврга мансуб ўнлаб ашёлар топишган.

Тожикистон давлат музейининг археология ва тангашунослик бўлими бошлиғи Давлатхожа Довудига кўра, қазилаётган тепаликда Кушонлар даврининг йирик савдо шаҳри бўлган. "Ер остидан топилган тангалар ва кичик хайкалчалар, металл совут, керамика ва тақинчоқлар бу шаҳар Кушонлар даврига тегишли эканлигидан далолат беради», - деди Давлатхожа Довуди.

Қазиш ишлари яқинда бошланган ва қадимий шаҳар бинолари хали тупроқ қатламидан тўла тозаланмаган. Ишлар шаҳар қалъасининг икки томонидан олиб бориляпти.

Миллий музей ходимлари қазиш ишларини 10 октябргача давом эттиришади. Иккинчи босқич келаси йил бошланади. Айни пайтда қазиш ишларига ажратилган маблағ бор йўғи 4000 долларни ташкил этади, холос. Қазиш ишларига беш археолог ва 10 дан ортиқ кўнгиллилар жалб этилган.

Сўнги 10 йил ичида Тожикистонда ер остидан бир нечта қадимий шаҳарлар қазиб топилган. Булар Тожик халқининг ўзлигини англаш ва қадимий маданиятини ўрганишда ёрдам беради.

XS
SM
MD
LG