Ссылки доступа

Ўзбекистон маҳсулотларни Россияга етказиш учун «зангори коридор» сўради


Ўзбекистон Россияга бу мамлакатнинг Федерал Божхона Хизмати ва Россельхознадзор билан биргаликда "зангори коридор", яъни маҳсулотларни божхона ва фитосанитариядан ўтказиш жараёнини енгиллаштиришга қаратилган келишув имзолашни таклиф қилди», дея хабар берди РИА янгиликлар агентлиги Россиянинг қишлоқ хўжалиги Вазирлиги матбуот хизматига ишора қилиб.

Бу ғояни Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов Россия қишлоқ хўжалиги вазири Александром Ткачев билан учрашувида таклиф этган.

Россия қишлоқ хўжалиги вазири икки мамлакатнинг биргаликда олиб борган ишлари туфайли бу йил қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ўзбекистондан Россия бозорларига етказиб бериш икки баробардан ошган. Шу билан бирга, томонлар «Ўзбекистоннинг мева-сабзавотларини Россия ҳудудларига етказиб беришни янада оширишга тўсиқ бўлаётган қатор муаммолар борлигини таъкидлашган».

Томонлар барча муаммоларни биргаликда фаол равишда хал қилишга тайёр эканликларини билдиришган, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG