Ссылки доступа

АҚШ F-35 қирувчи-бомбардимон самолетини синовдан ўтказди


Американинг "кўринмас" деб аталувчи, бир пайтнинг ўзида бир нечта нуқтани нишонга олувчи қирувчи-бомбардимон самолети Нью-Мексико штатидаги White Sands полигонида навбатдаги синовдан ўтган. Яқин келажакда қуролли кучлар ушбу самолетнинг турли модификациялари билан таъминланади.

Янги самолет бошқа қуроллар системаси билан ўзаро биргаликда биронта ҳам ўқ отмасдан ҳарбий амалиётлар бўлаётган ҳудудларга киришни блокировка қилувчи кенг тармоқли, шу жумладан ҳаво-космик, воситаларни йўқ қилиш имкониятига эга. Бундай воситаларни Россия Шарқий Европа ва Яқин Шарқ ҳудудига, Хитой эса Жанубий Хитой ва Шарқий Хитой денгизларига жойлаштириб, Американинг авианосец бирлашмаларига таҳдид солмоқда.

Гап Россиянинг узоқ ва ўрта масофага учувчи С-400 "Триумф" зенит-ракета системасига қарши чоралар ҳақида кетяпти. Ишлаб чиқарувчи Lockheed Martin фирмасининг айтишича, синов мобайнида F-35 горизонт ортидаги аэродинамик нишонни пайқаган ва бу ҳақда ерда жойлашган радио-узатиш станциясига хабар берган, у ердан эса сигнал ракета ташувчи кемага узатилиб, стандартлаштирилган ракета ёрдамида нишонни йўқ қилган.

Америка ҳарбийларининг айтишига қараганда, F-35 ҳарбий-денгиз кучларида мавжуд ҳавода ва сув устидаги нишонларини узоқдан туриб самарали топиш, аниқлаш ва ракета комплекслари билан йўқ қилиш имкониятларини сезиларли даражада оширади.

XS
SM
MD
LG