Ссылки доступа

Туркманистон газ, электр ва сувга бўлган имтиёзларни бекор қилишни таклиф қилди


Туркманистон оқсоқоллар кенгашининг чоршанба кунги йиғини иштирокчилари газ, электр ва сувдан бепул фойдаланиш имтиёзини бекор қилиш таклифи билан чиқишган, деб хабар берди РИА Новости янгиликлар агентлиги.

Кенгаш мажлисида сўзга чиққанлар президент Қурбонгули Бердимуҳамедовга мурожаат қилиб, мамлакатда газ, электр ва сувдан бепул фойдаланиш имтиёзларини қайта кўриб чиқишни таклиф қилишган.

Давлат томонидан ўз фуқароларига берилган ушбу ижтимоий имтиёзга "қаршилар", ўз позицияларини мамлакат ахолисининг турмуш даражаси сезиларли ошганини айтиб, бундай имтиёзлар бозор иқтисодиётига оид реформалар ўтказишни қийинлаштиради, дея изҳор этишган.

Туркманистон президенти оқсоқоллар кенгаши йиғинини якунлар экан, ушбу имтиёзларни бекор қилиш масаласига ҳар томонлама жиддий ўйлаб ёндашиш зарурлигини таъкидлаган. Унингча, давлат ахолига имтиёзлар бериш билан бирга табиий бойликларни тежаб сарфлаш ва келажак авлодга етказиш учун сақлаши ҳам зарур. Давлат бошлиғи ҳукуматга ушбу масалани диққат билан ўрганиб, тегишли қарор тайёрлашни топширди.

XS
SM
MD
LG