Ссылки доступа

«Республика» мухолифат сайти ёпилганини эълон қилди


"Республика" мухолифат сайтининг ёпилганлиги ҳақидаги баёнот, пайшанба куни ушбу сайт ҳам-муассисларидан бири Ирина Петрушованинг Facebook даги саҳифасига қўйилган.

«Республика» таҳририяти ўзининг интернет-портали ишини тугатишга мажбур бўлганлигини айтиш вақти келди. Тегишли баёнот „Роскомнадзор“ га жўнатилган. Биз ёриляпмиз», — деб ёзади Ирина Петрушова.

Петрушованинг ёзишича, ушбу қарор нашриёт журналистлари томонидан қабул қилинган. Унинг сўзларига қараганда ёпилишнинг сабаблари техник, молиявий ва бошқа муаммолар бўлиб, "мамлакатдаги сиёсий вазиятни кузатаётганлар" буни олдиндан тушунишлари мумкин эди..

«Республика» хафтанома сифатида 2000 йил майдан чиқа бошлаган эди ва ўшандан буён таҳририят ва журналистлар таъқибларга учраб келишган. 2012 йилда бир нечта мухолифат нашрлари ва газеталар, шу жумладан «Республика» информацион-аналитик ҳафтаномаси суд томонидан «бир ОАВ» деб топилиб уларни нашр қилиш тақиқланган эди. «Республика» сайтига кириш Қозоғистонда ёпиб қўйилган .

XS
SM
MD
LG