Ссылки доступа

Сурия мухолифати тинчлик музокаралари ҳақидаги хабарни рад этди


Сурия мухолифати тинчлик музокаралирини қайтадан бошлаш муддати белгиланганлиги ҳақидаги хабарни инкор этди.

Мухолифатнинг "Музокаралар бўйича олий қўмита" аъзоси Жорж Сабранинг айтишича, ҳозирча Сурияда тинчлик ўрнатишга умид кам, чунки президент Башар Асад режими 12 сентябрда кучга кирган ярашишни доимо бузяпти.

Аввалроқ пайшанба куни, Россия ИИВ ўринбосари Геннадий Гатилов Сурияда БМТ воситачилигидаги музокаралар сентябр охирида бошланиши мумкинлиги тўғрисида гапирган эди.

Россия Суриянинг мўътадил мухолифатини ярашишни бузганликда, АҚШ эса уни ўз мажбуриятларини бажармаганликда айблади. Мудофаа Вазирлиги вакили Игорь Конашенков пайшанба куни айтдики , АҚШ назоратида бўлган Сурия мухолифати бўлинмалари ахоли яшайдиган кварталларни ўққа тутишни кучайтирган.

Шунга қарамасдан Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри Суриядаги гуманитар тангликни юмшатиш мақсадида ярашишни яна 48 соатга чўзиш ҳақида келишиб олишган.

XS
SM
MD
LG