Ссылки доступа

Ўзбекистонда электроэнергия нарҳи 1 октябрдан яна ошади


Мамлакат электроэнергиясининг асосий ишлаб чиқарувчиси ва таъминловчиси «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти 1 октябрдан бошлаб ахоли учун электроэнергия нарҳи ошишини айтган, деб хабар берди маҳаллий ОАВ.

Компания хабарига қараганда нарҳларнинг ошиши ёнилғи ва энергоресурслар нарҳининг кўтарилиши билан боғлиқ. Нарҳлар ўртача 5%га ошган.

Шундай қилиб, кўп қаватли уйларда яшовчилар учун янги нарҳ 1кВт учун олдинги 182 сўм (бозор курси бўйича $0,02) ўрнига 191 сўм ($0,03).

Электроплита ўрнатилган хусусий уйлар учун - 95,5 сум ($0,01).

Эслатиб ўтамиз, сўнги марта электроэнергия нарҳининг ошиши шу йил апрел ойида бўлиб, у 9%га қимматлаган эди.

XS
SM
MD
LG