Ссылки доступа

АҚШ қонунчилари: киберҳужумлар учун Кремлга қарши санкциялар киритиш зарур


АҚШ қонунчилари президент Обамани Россияни америка компьютер тармоқларини бузишда ошкора айблашда ва Кремлга қарши санкциялар киритишга даъват қилишмоқда.

«Бугунги кунда президентга хакерлар ҳужумига жавоб беришга имкон берадиган фармон амалда ва агар Россия бундан кейин ҳам бизнинг президент сайловолди компанияларига алоқадор бўлган ташкилотларга қаратилган ҳаракатларда қаттиқ туриб олсалар, маъмуриятда қарши жавобларнинг кенг қамровли комплекси мавжуд, масалан иқтисодий санкциялар», – деди пайшанба куни вакиллар Палатасининг разведка хизматлари бўйича Қўмитаси аъзоси Адам Шифф.

CNN га берилган интервьюда вакиллар Палатасининг ички хавфсизлик Қўмитаси раиси республикачи Майкл Макол айтганидек, махсус хизмат вакиллари унга брифинг вақтида Демократик партия Миллий қўмитаси серверларини бузиб киришдан ташқари Россиялик хакерлар бир қатор республика функционерлари маълумотлар базасига ҳам киришни уддалашган.

Демократлар орасида ҳам, республикачилар орасида ҳам президент Обаманинг Россиялик хакерлар фаоллигига қарши чора кўрмаётганига норозилик кучайиб бормоқда. Обаманинг маъмуриятида эса Россия билан қарама-қаршиликда яна битта фронтнинг юзага келиши Сурия бўйича икки томонлама ҳамкорликка путур етказиши мумкинлиги борасида хавфсираш уйғотмоқда.

Бироқ Россиянинг Америка сайлов жараёнига аралашуви тўғрисида гап кетаётган экан, деб таъкидлади Сенатнинг Халқаро қўмитаси раиси республикачи Боб Коркер, бу ҳамкорликни қурбон қилса ҳам бўлади.

XS
SM
MD
LG