Ссылки доступа

Озарбайжонда референдум: фаоллар тазйиқлар кучайди дейишмоқда


Референдумдан олдин Озарбайжонда журналистлар, фуқаро фаоллари ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчиларга ҳокимият томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар туфайли мамлакат фаоллари Бакуга қарши чоралар кўришини сўраб Ғарбга мурожаат қилишган.

Озарбайжон Президенти Илхом Алиев Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ўтказиш ташаббуси билан чиққан. Ўзгаришлар президент ваколатини чўзишни ва президентликка ўз номзодини қўйувчилар ёшини қисқартирилишини кўзда тутади. Референдум 26 cентябрга режалаштирилган.

Тюркель Керимли, ҳозирда қамоқда сақланаётган мухолифат раҳбари Али Керимлининг ўғли, 15 cентябрда АҚШ Конгреси вакиллари билан бўлган суҳбатда ушбу референдум натижалари ҳойнаҳой қалбакилаштирилади ва агар давлат ўзгача фикрловчиларни бостиришга қаратилган харакатларни давом эттирса фуқаролар орасида тартибсизликлар келиб чиқиш хавфи ортади деган.

Кўпчилик "Озод Европа"/"Озодлик" Радиоси ва бошқа ОАВларида ишлагани учун ўч олиш сифатида журналист-терговчи Хадича Исмаилова бир ярим йилга қамалиб чиққан деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, ҳозирда Озарбайжон қамоқхоналарида сиёсий маҳбус деб ҳисобланган 130 киши бор.

У яна айтдики, қамоқдагиларнинг орасида иккита журналист бўлиб, улар ҳам у каби президент Илхом Алиевнинг оила аъзолари ва ҳукуматнинг бошқа юқори лавозимдаги шахслар алоқадор деб гумон қилинган коррупцион келишувларни хужжатлаштиришган.

XS
SM
MD
LG