Ссылки доступа

Қрим раҳбари нарҳларни давлат томонидан назорат қилишни таклиф қилди


Россия томонидан аннексия қилинган Қрим ҳукуматининг раҳбари Сергей Аксенов ҳудуддаги нарҳларни вақтинча давлат томонидан назорат қилишни таклиф қилди.

Аксенов, "Биринчи Қрим" телеканалига берган интервюсида айтишича, бундай чора 2020 йилгача керак. Унинг фикрича, бу вақтга келиб ушбу ярим-оролда эркин рақобат пайдо бўлади. Кремлга бўйсунадиган Қрим ҳукумати раҳбарининг сўзларига кўра, шу кунларда қатор монополистлар истеъмол маҳсулотлари ва дори-дармонлар нарҳини ошириб сотишмоқда, бу эса маҳаллий ахолининг асабига тегяпти. Ярим-оролга келаётган туристлар ҳам сифатсиз хизмат ва баланд нарҳлардан шикоят қилишяпти.

Қрим Россия томонидан 2014 йил аннексия қилинган. Украина ва жаҳон ҳамжамияти Қримнинг Россияга қўшилишини тан олмаган ва бу ярим-оролни Украинага тегишли деб хисоблайди.

18 сентябр куни Россияда Давлат думасига сайловлар бўлади. Ҳуқуқ фаолларининг хабарларига кўра, аннексия қилинган Қримдаги давлат корхоналарида ишловчиларни ишдан ҳайдаш билан чўчитиб сайловда қатнашишга мажбур қилишяпти.

Украинанинг Верховна Радаси бошқа мамлакатлар парламентлари ва халқаро ташкилотларга мурожаат қилиб Қримдаги Россиянинг Давлат думасига бўладиган сайлов натижаларини тан олмасликка чақирган.

XS
SM
MD
LG