Ссылки доступа

Ўзбекистон милиция ходимларини Унгартепадан олиб кетди


Ўзбекистон 18 сентябр куни Унгартепадаги милиция ходимларини олиб кетган. Бу ҳақда ҚР Давлат чегара хизматининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими хабар берган, ва бу Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара вакилларининг музокараларида расман эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 22 август куни ретранслятор ўрнатилган Унгартепага яқин чегаранинг келишилмаган ҳудудида МИ-8 тик-учардан Ўзбекистон ИИВнинг 7 милиция ходими тушган эди. Бунинг ортидан Қирғизистон тоғли ҳудудга ўзининг қўшимча милиция ва чегара кучларини жўнатган..

Чегара хизмати кейинроқ айтдики, Ўзбекистонлик милиция ходимларининг сони 15-20тага етган.

24 август куни Унгартепадаги радио тўлқинлари узатувчи станциянинг тўрт ходимини Ўзбекистоннинг Янгиқўрғон ИИБга олиб кетишган, дейди Чегара хизмати. Улар ўзларининг бу ноқонуний харакатларини Қирғизистонликлар Ўзбекистон ҳудудида ноқонуний бўлишган, деб изоҳлашган. 8 сентябр куни Ўзбекистон қўлга олинган радио тўлқинлари узатувчи станциянинг тўрт ходимини Қирғизистонга қайтарган.

XS
SM
MD
LG