Ссылки доступа

Мигрант-ота Скайп орқали қизининг дарсларига ёрдам бермоқда (видео)


Тожикистонлик Фирдавс пул ишлаш учун Россияга кетишга мажбур бўлган. Уйда эса унинг рафиқаси ва эндигина мактабга чиққан 7-ёшли қизи Сумая қолган. Сумая уни эсдан чиқариб юбормаслиги учун у ҳар кеч уйига телефон қилиб, дарсларини қилишда унга скайп орқали ёрдам беряпти.

«Дадам ҳар куни телефон қилади. У мендан мактабга бордингми, дарсларингни қилдингми, қайси ҳарфларни ўргандинг, деб сўрайди», - дейди Сумая.

Қизим ўқиши керак, дейди Фирдавс. «Мен унга яхши ўқишинг керак дедим. Биринчи кунлари унга қийин бўлди. Лекин биз уни эътиборсиз қолдирмасликка харакат қиляпмиз. Худо ҳоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади», - деб қўшиб қўйди Фирдавс.

Уйда унга дарс қилишда онаси ва бувиси ҳам ёрдам беришади.

Норасмий хабарларга кўраТожикистонда ҳар 8 кишидан биттаси меҳнат муҳожири. ЮНИСЕФнинг 2015 йилги маълумотларига кўра Тожикистонда қизларнинг 70,7 фоизигина 9 синфдан кейин ўқишни давом эттиришган.

XS
SM
MD
LG