Ссылки доступа

Қирғизистон ва Тожикистон чегара масалаларни муҳокама қилишди


ҚР бош вазири ўринбосари Жениш Разаков бир кун олдин Бишкекка МДҲ давлатлари раҳбарлари Кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун келган Тожикистон бош вазири ўринбосари Азим Иброҳимов билан учрашди.

ҚР ҳукумати аппаратининг ахборот таъминоти бўлими хабар қилишича, учрашув мобайнида томонлар савдо-иқтисодий алоқаларнинг ривожланиш масалаларини, шунингдек Қирғиз-Тожик давлат чегарасининг делимитация ва демаркация масалаларини муҳокама қилдилар.

Қирғизистон ва Тожикистон бош вазирлари ўринбосарлари таъкидлашича, икки томонлама муносабатларнинг мустаҳкамланиши манфаати учун мамлакатлар ўртасида умумий тушуниш ва давлат чегарасининг делимитацияси ва демаркацияси масалаларини ҳал қилиш истаги мавжуд.

Жениш Разаков икки томонлама масалаларни комплекс равишда қараб чиқиш бўйича Қирғиз-Тожик ҳукуматлараро комиссиясининг, шунингдек Қирғиз-Тожик давлат чегарасининг делимитацияси ва демаркацияси бўйича ҚР ҳукумат делегациясининг навбатдаги йиғилишини ўтказишни таклиф этди.

XS
SM
MD
LG