Ссылки доступа

Путин парламент сайлови натижаларини олқишлади


Россия Президенти Владимир Путин мамлакат парламентига сайлов натижаларини олқишлади. Сўнги маълумотларга кўра унда «Ягона Россия» ҳукмдор партияси қонунчилик органида етакчи мавқени сақлаб қолган.

Дастлабки натижалар бизга бўлган ишончни билдиради, деди у.

Путин Россиядаги иқтисодий муаммоларни ҳам айтиб ўтаркан, халқ депутатларнинг «чин дилдан ишлаётганини», лекин «баъзан ҳаммаси ҳам кўнгилдагидек бўлмаётган бўлиши мумкин»лигини билади, деган. «Вазият оддий эмас, халқ буни сезиб турипти, лекин улар сиёсий вазиятнинг барқарор бўлишига умид қилишяпти»,- деб қўшиб қўйди Путин.

Сайлов варақаларининг 15 фоизи санаб чиқилганда, «Ягона Россия» парламентда энг кўп - 50 фоиз - жойга эга бўлгани аниқ бўлди. Яна учта партия ҳам Давлат Думасида жойларга эга бўлишган: иккинчи ўринда – Либерал-демократк партия, ундан кейин коммунистларнинг “Справедливая Россия” партияси.

Сайловда бўлган қонунбузарликлар ҳақида "Яблоко", ПАРНАС, КПРФ ва сайловчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи "Голос" жамоатчилик харакати вакиллари хабар беришган. ИИВ Ростов вилоятидаги сайлов участкаларида сайлов варақаларини қўшиб қўйиш холларини қайд етган.

XS
SM
MD
LG