Ссылки доступа

Ашхободда $2 миллиардлик янги аэропорт очилди


Қиймати 2 миллиард доллардан ортиқ янги халқаро аэропорт яқинда Туркманистон пойтахти Ашхободда очилди.

Аэропортнинг очилиш маросимида Туркманистон президенти Қурбонгули Бердимуҳамедов иштирок этди. Давлат раҳбари энг замонавий аэронавигацион техника билан жиҳозланган ҳаво бандаргоҳи континентал ва континентлараро савдо-иқтисодий алоқаларнинг ривожланишига ёрдам беради? деди.

Очилиш маросимида янги Ашхобод аэропорти Гиннесс рекордлар китобидан асосий йўловчилар терминали томидаги энг катта гиламли гел (орнамент) нинг архитектуравий тасвири учун деган сертификатни олди. Бу орнаментнинг майдони— 705 квадрат метрдир.

Туркманистон пойтахтининг янги ҳаво бандаргоҳини Туркиянинг “Плимекс” компанияси қуриб битказди. Бу компанияга аввал Олимпия шаҳарчаси, Бетарафлик аркаси (Туркманбошининг тилла ҳайкали), Ашхобод телевизион минораси, Туркманбошидаги (аввалги Красноводск) халқаро аэропорт каби объектларнинг қурилиши ишониб топширилган эди.

Полимекс сайтидаги маълумотларга қараганда, аэропортнинг қурилиши $2,2 млрд. га тушди.

XS
SM
MD
LG