Ссылки доступа

Хитойликлар Риодаги Паралимпия ўйинларида ҳаммадан кўп олтин медал олишди


Рио-де-Жанейрода 7 дан 18 сентябргача давом этган XV ёзги Паралимпия ўйинлари якунланди. Ёпилиш маросими 18 сентябрда Бразилия пойтахтининг “Маракана” ўйингоҳида кечқурун бўлиб ўтди.

Халқаро паралимпия қўмитасининг раиси Филипп Крэйвен Бразилияликларга ана шу ўйинларни ташкил қилганликлари учун миннатдорчилик билдирди ва уларни бўлиб ўтган деб эълон қилди. У Паралимпия байроғини 2020 йилда Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган кейинги ўйинлар ташкилотчиларига топширди.

XV ёзги Паралимпия ўйинларида дунёнинг 160 та мамлакатидан келган 4000 дан ортиқ спортчилар иштирок этди ва улар спортнинг 23 та тури бўйича 528 та мукофотлар комплекти учун кураш олиб бордилар.

Мусобақаларнинг ўн бир куни натижаларига кўра, бу ўйинлар совриндорлари рўйхатига 239 медални қўлга киритган (107 та олтин, 81 та кумуш ва 51 та бронза) Хитой терма жамоаси бошчилик қилди. Буюк Британия иккинчи бўлди, Украина эса 117 та медал билан якуний рўйхатда учинчи ўринни эгаллади.

Умуман олганда 83 та мамлакат спортчилари Паралимпия ўйинлари медаллари соҳибига айландилар.

XS
SM
MD
LG