Ссылки доступа

Тергов изоляторида номусига тажовуз қилинган жабрланувчи адвокатини чақириб олди


Адвокат Айман Умарованинг хабар беришича, у тергов изоляторида номусига тажовуз қилинган жабрланувчини яна ҳимоя қилади. Олмаота тергов изоляторида ҳибсда сақланаётган Наталья Слекишина 13 сентябр куни бирданига адвокат хизматидан воз кечган эди.

Адвокатнинг сўзларига қараганда, у ўзи ҳимоя қилаётган аёл билан қамоқхонада учрашишга муваффақ бўлган, унинг ҳимоясидаги аёл "унга ўтказилган тазйиқ туфайли" адвокат хизматидан воз кечишга ва ёлғон кўрсатмалар беришга мажбур бўлган.

Адвокатнинг интернетдаги саҳифасида Слекишинанинг баёноти чоп этилган. Унда у адвокати Умарова, прокуратура ва ОАВ вакиллари билан учрашувни талаб қилган. Ўз баёнотида Слекишина агар унинг талаблари қондирилмаса очлик эълон қилишини айтган.

Слекишина ўтган йили, Олмота шаҳар жиноят-ижро департаментининг қамоқхонасида бўлганида хомиладор бўлиб қолиб фарзанд туққан. Унинг айтишича у қамоқхонада гуруҳ томонидан зўрланган.

Слекишинани тергов изоляторида гуруҳ бўлиб зўрлаш тахмини бўйича суд иши 11 август куни ёпиқ режимда бошланган. Суд иши бўйича асосий айбланувчи бир киши - Олмаота қамоқхонасининг 37-ёшли ходими Руслан Хакимов. Ўтказилган тиббий экспертиза ҳам унинг дунёга келган қизалоқнинг отаси эканини исботлаган. У зўрлашда ва ўз ваколатини суистеъмол қилганликда айбланяпти. Ушбу иш юзасидан гумонда бўлган ҳибсхонанинг яна уч ходимлари гувоҳ сифатида қатнашяпти.

XS
SM
MD
LG