Ссылки доступа

Тожикистонда экстремизмда айбланаётган икки адовкат 25 йилга қамалиши мумкин


Давлат айбловчиси судда адвокатлар Бузургмехр Ёров ва Нуриддин Махкамовнинг айбини исботланган деб айтди ва суддан уларни узоқ муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилишни илтимос қилди. Рустам Такдирзода Душанбе шаҳри судидан Бузургмехр Ёровни 25 йилга, Нуриддин Махкамовни эса 23 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўрамоқда.

Бузургмехр Ёров ва Нуриддин Махкамов “миллий, ирқий, диний адоват ҳамда нафратни қўзғатишда ва конституциявий тузумга тажовуз қилишга даъват қилишда” айбланишмоқда.

Ёров ва Махкамовнинг адвокати Муаззама Кодирова давлат айбловчисининг талабларидан норози бўлгани ҳолда охирги сўзида суддан ўз ҳимояси остидаги шахсларга нисбатан адолатли қарор чиқаришни илтимос қилди. У “қандай қилиб иккита машҳур адвокатни экстремистга чиқариш мумкин” деб ҳайрон қолмоқда. Адвокат гапларига қараганда, бу ишни кўриб чиқиш жараёнида кўплаб хатоларга йўл қўйилган ва “унинг ҳимояси остидагиларнинг иши ҳаққоний таҳлил қилинмаган”.

Машҳур адвокат Бузургмехр Ёров ман этилган Ислом тикланиши партиясининг 13 та аъзоси манфаатларини ҳимоя қилган ва бу мақсадда ҳаттоки махсус қўмита ташкил этган. У ўтган йили сентябр ойи охирида қамоққа олинган эди. ИИВ уни фирибгарликда ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда айблаган. Декабрда эса тергов адвокатни Жиноий кодекснинг яна учта моддаси бўйича, жумладан “экстремистик фаолиятга оммавий даъват этишда” айблаган.

Ёров ва Махкамов “уларнинг жиноий ишлари сиёсий моҳиятга эга” деб таъкидлашмоқда. 2015 йил 4 сентябрдаги давлат тўнтарилишига уринишдан сўнг ТИТП раҳбариятининг 13 та аъзоси генерал Абдухалим Назарзоданинг исёнини молиялаштиришда айбланишган. Бир оз вақтдан кейин суд уларни узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилган.

XS
SM
MD
LG