Ссылки доступа

Киевда Россия фойдасига жосуслик қилган Ўзбекистон фуқароси ушланган


Украина давлат чегара хизматидан хабар беришларича, Харьков вилоятида, чегарада қўлида видео-камера билан Россиянинг махфий хизматлари учун маълумот йиғаётганликда гумон қилиниб Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Хабарда айтилишича, 1991 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси «Плетеневка» чегара назоратидан ўтаётганда унинг Украинада бўлиши сабабларини аниқлаш учун махсус текширувга юборилган.

Текширув жараёнида кўйлагининг тугмаси ўрнида суратга олувчи яширин видео-камера топилган. Камерага олинган видео сим орқали унинг чўнтагида бўлган ахборот тўпловчи ускунага уланган бўлган, бошқа бир чўнтагида овоз ёзувчи ускуна бўлган, деб хабар берган давлат чегара хизмати.

Унинг айтишича, бу ускуналарни унга Россия миграция хизмати ходимлари Россия ҳудудида туришга рухсатномаси тугаганлиги туфайли қўлга тушганида беришган..

Уни Украина Хавфсизлик Хизматига жўнатишган. Унинг Украинага нима учун кирмоқчи бўлгани сабабларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар аниқлашади.

XS
SM
MD
LG