Ссылки доступа

“Ислом давлати”нинг 133 та аъзоси Тожикистонга экстрадиция қилинди


Тожик ҳукумати маълумотларига қараганда, бу мамлакатнинг 1000 дан ортиқ фуқаролари мамлакат ташқарисида бўлган турли террористик ва экстремистик гуруҳларга қўшилиб кетган. 2016 йилнинг 8 ойи давомида терроризм ва экстремизмда айбланаётган ўнлаб ёшлар жазони ижро этиш мақсадида Ватанига қайтарилган.

Тожикистон ички ишлар Рамазон Рахимзода маълум қилишича, Интерполнинг “Қалқон” лойиҳасига кўра турли мамлакатлардан терроризм ва экстремизмда айбланаётган Тожикистоннинг 151 та фуқароси экстрадиция қилинган.

Буларнинг 133 таси “Ислом давлати” гуруҳининг, 5 таси- «Жамоат Ансоруллох», 4 таси – исёнчи командир Абдухалим Назарзоданинг гуруҳи, биттадан «Хизб-ут-Тахрир», Ўзбекистон Ислом ҳаракати, «Салафия», «24 гуруҳи» ва «Жамоати Таблиғ» гуруҳлари ва оқимларининг аъзолари ҳисобланади.

Тожикистон ИИВ маълумотларига кўра, сўнгги 1,5 йил ичида 75 та тожик фуқароси Сурия ва Ироқдаги жанглардан кейин ихлоси қайтиб, ўз ҳоҳишлари билан Тожикистонга қайтиб келишган. Ҳукумат эълон қилишича, Тожикистоннинг 1100 дан ортиқ фуқароси Ироқ ва Суриядаги жангларда иштирок этиш учун жўнаб кетишган ва ҳозирги вақтга келиб улардан 300 тасининг ҳалок бўлганлиги тўғрисида ахборот мавжуд.

Тожикистон кўп йиллардан бери Интерпол аъзо бўлиб ҳисобланади ва шунинг учун ана шу тузилманинг аъзо-мамлакатларини ўзининг терроризм ва экстремизм ҳамда бошқа оғир жиноятларни содир этишда айбланаётган ўнлаб фуқароларини тутиб бериш ва экстрадиция қилишга ёрдам беришларини сўраб келмоқда.

XS
SM
MD
LG