Ссылки доступа

Европа Иттифоқи Қримдаги сайлов натижаларини тан олмаябди


Европа Иттифоқи Россия томонидан аннексия қилинган Қримда якшанба куни бўлиб ўтган сайловларни қонуний деб ҳисобламайди. Украина ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини Европа Иттифоқи томонидан қўллаб-қувватлаш ўзгаришсиз қолмоқда. Бу ҳақда Европа дипломатияси раҳбари вакили Федерики Могерини қайд этди.

АҚШ Давлат Департаменти ҳам худди шундай фикрда. Украина Россия Давлат Думасига сайловларнинг аннексия қилинган Қримда ўтказилганлигини қоралаб чиқди ва ноқонуний сайлов натижалари бутун Россия қуйи парламентининг қонунийлигини шубҳа остига қўймоқда, деб фикр билдирди

Европадаги хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ўзининг кузатувчиларини Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги сайловларга юбормаган.

Қрим 2014 йилда Россия томонидан аннексия қилинган эди. Украина ва халқаро ҳамжамият Қримнинг Россияга қўшиб олинишини тан олмаяпти ва ярим оролни Украина ҳудуди деб ҳисоблайди.

XS
SM
MD
LG