Ссылки доступа

Қирғизистон президентининг соғлиги қониқарли ва у таътил олган


Қирғизистон президенти аппаратининг раҳбари Фарид Ниязов мамлакат президенти Алмазбек Атамбоевнинг соғлиги қониқарли эканлигини айтган. Атамбаев Бишкекдан Нью-Йоркка учиб кетаётиб Туркияда тўхтаган ва АҚШга ташрифини бекор қилган.

Унинг айтишича у бугун Атамбоев билан телефонда гаплашган ва ҳозирча уни касалхонага ётқизиш ҳақида қарор йўқ. Атамбоев «тиббий кўрикдан ўтиш зарурати туфайли» 20 сентябр 2016 йилдан қисқа муддатли таътилга чиққан.

Аввалроқ, юраги билан боғлиқ муаммо сабабли Атамбоев БМТ Бош Ассамблеясининг мажлисида иштирок этолмаслиги тўғрисида хабар тарқатилган эди. Нью-Йоркда Қирғиз делегациясини Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдылдаев бошқаряпти.

БМТ Бош Ассамблеясининг 71-кенгашида ҚР собиқ президенти Роза Отунбаева ҳам нутқ сўзлайди. У Нью-Йоркка ЕҲҲТ раиси ва Германия ТИВ Франк-Вальтер Штайнмайернинг таклифига биноан келган.

Нью-Йоркка ташрифи доирасида Отунбаева 19 сентябр куни БМТнинг барқарор ривожланиш масалаларини хал этиш бўйича лидерлар кенгаши учрашувида иштирок этган. Шу билан бирга Отунбаева бутунжаҳон лидер-аёллари кенгаши томонидан уюштирилган «Аёлларга нисбатан зўравонликнинг иқтисодий қиммати» мавзуси муҳокамасида ҳам иштирок этади.

XS
SM
MD
LG