Ссылки доступа

GM Uzbekistan нинг собиқ раҳбари ҳибсхонадан уй қамоғига ўтказилди


Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Қўмитасининг тергов изоляторида 29 апрелдан бери ҳибсда турган Ўзбек-Америка қўшма автоконцерни GM Uzbekistan нинг 46-ёшли собиқ раҳбари Тоҳиржон Жалилов озодликка чиқарилган.

Маълум бўлишича, Жалиловни ўтган хафта Тошкентнинг Гвардейский кўчасидаги хавфсизлик хизмати терговгача изоляторидан, судгача шаҳарни тарк этмаслик шарти билан озод этишган. У гаров эвазига уй қамоғига ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, 46-ёшли Тоҳиржон Жалилов, 2010 йилдан буён GM Uzbekistanни бошқариш билан бирга «Узавтосаноат» акционер компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари ҳам бўлган. У шу йилнинг апрелида компаниянинг пулларини қаллоблик йўли билан ўзлаштирганликда гумон қилиниб ҳибсга олинган эди.

Текширувлар натижасида, Тоҳиржон Жалиловдан ташқари корхонанинг яна камида 10 ходими ҳам қўлга олинган, GM Uzbekistan собиқ бош директорининг ўғли ҳам шулар қаторида.

«Узавтосаноат» АЖ бошқарувидаги манбаларнинг айтишича , «мамлакатда раҳбарият алмашгандан сўнг, нафақат Жалиловга нисбатан балки умуман автоконцерндаги текширувларга ҳам муносабат ўзгарган».

XS
SM
MD
LG